Ilmiy xabarnoma - Научный вестник

2009 yildan boshlab, bir yilda to'rt marta muntazam chop etiladi.

Muassis: Zahiriddin Muhammad Bobur nomidagi Andijon davlat universiteti.

Андижон вилояти Матбуот ва ахборот бошқармаси томонидан 2009 йил 7 апрелда 04-039 рақам билан рўйхатга олинган.

«Илмий хабарнома — Научный вестник» журнали аниқ, табиий ва ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича ихтисослашган. Унда мутахассис ва олимларнинг илмий ва услубий аҳамиятга молик мақолалари, илмий ахборотлари, ихтиролари, янги илмий изланишлар натижаларини ишлаб чиқаришга қўллашга доир илмий тавсиялари чоп этилади.

Журнал фалсафа, тарих, филология, педагогика ва кимё фанлари бўйича Олий Aттестация комиссиясининг диссертациялар натижалари юзасидан илмий мақолалар эълон қилиниши лозим бўлган нашрлар рўйхатига киритилган.

Tahririyat

Таҳрир ҳайъати раиси:
А.С.Юлдашев, биология фанлари доктори, профессор
Илмий маслаҳатчи:
С.С.Ғуломов, ЎзФА академиги
Муҳаррир:
Д.Ҳ.Қуронов, филология фанлари доктори, профессор

Таҳрир ҳайъати:

Аниқ ва табиий фанлар:

Ғ.Мўминов, физика-математика фанлари доктори
А.Ўринов, физика-математика фанлари доктори, профессор
М.Тўхтасинов, физика-математика фанлари доктори
С.З.Зайнобидинов, физика-математика фанлари доктори, профессор
И.Н.Каримов, физика-математика фанлари доктори, профессор
Р.Я.Расулов, физика-математика фанлари доктори, профессор
Р.У.Алиев, техника фанлари доктори, профессор
И.Р.Асқаров, кимё фанлари доктори, профессор
Н.Мадихонов, кимё фанлари доктори, профессор
И.Абдуғафуров, кимё фанлари доктори
Т.А.Мадумаров, биология фанлари доктори, профессор
М.Ҳ.Аҳмедов, биология фанлари доктори, профессор
Л.М.Саидбоева, биология фанлари доктори, профессор
Қ.Т.Тожибоев, биология фанлари доктори, профессор

Ижтимоий-гуманитар фанлар:

А.Бегматов, фалсафа фанлари доктори, профессор
Т.Ортиқов, фалсафа фанлари доктори, профессор
В.А.Алимасов, фалсафа фанлари доктори, профессор
Р.Рўзиев, юридик фанлари доктори, профессор
Й.Раҳимов, юридик фанлари доктори, профессор
М.Қирғизбоев, сиёсий фанлар доктори, профессор
И.Эргашев, сиёсий фанлар доктори, профессор
К.Юнусов, сиёсий фанлар доктори
Р.Т.Шамсутдинов, тарих фанлари доктори, профессор
Қ.Ражабов, тарих фанлари доктори, профессор
У.Абдуллаев, тарих фанлари доктори
А.Сотволдиев, иқтисод фанлари доктори, профессор
Қ.Ҳ.Муфтайдинов, иқтисод фанлари доктори, профессор
М.Болтабоев, иқтисод фанлари доктори
А.А.Қаюмов, география фанлари доктори, профессор
А.Ниғматов, география фанлари доктори, профессор
Ю.И.Аҳмадалиев, география фанлари доктори
Ш.Ҳ.Шаҳобиддинова, филология фанлари доктори, профессор
А.Ш.Собиров, филология фанлари доктори
Ғ.М.Ҳошимов, филология фанлари доктори, профессор
С.Р.Мирзаева, филология фанлари доктори, профессор
Й.Солижонов, филология фанлари доктори
Т.Ҳ.Ҳасанов, педагогика фанлари доктори, профессор
Ш.Ж.Юсупова, педагогика фанлари доктори
Н.Ш.Эркабоева, педагогика фанлари доктори
Н.С.Сафоев, психология фанлари доктори, профессор
Ш.Р.Баратов, психология фанлари доктори, профессор

Mualliflarga

“ИЛМИЙ ХАБАРНОМА – НАУЧНЫЙ ВЕСТНИК” ЖУРНАЛИДА
ЧОП ЭТИЛАДИГАН МАҚОЛАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

1. Журнал таҳририятига тақдим этилаётган мақолага 1) муаллиф(лар) ишлаётган муассаса раҳбариятининг йўлланма хати; 2) эксперт ҳайъати далолатномаси 2 нусхада; 3) мақола ёзилган фан йўналиши бўйича фан доктори имзолаган (имзо тегишли тартибда тасдиқланган бўлиши лозим) тақриз-тавсия илова қилинади.
2. Мақолалар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида ёзилиши мумкин.
3. Қайси тилда ёзилишидан қатъи назар, мақолага уч тилда – ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги аннотацияси ҳамда таянч сўз ва иборалар (калит сўзлар) илова қилинади.
4. Мақола журнал таҳририятига “Microsoft Word” дастурида (“Times New Roman” 14 ўлчамли шрифтда, сатрлар ораси бир ярим интервалда) терилган ҳолда икки нусхада, электрон варианти (флешка ёки CDда) билан топширилади.
5. Мақоланинг умумий ҳажми (расм, жадвал ва диаграммалар билан биргаликда) 8-10 саҳифадан, илмий хабарларнинг ҳажми 4-5 саҳифадан ошмаслиги талаб этилади. Мақоланинг бир нусхаси муаллиф(лар) томонидан имзоланади.
6. Муаллифнинг фамилияси, исми шарифи, иш жойи, лавозими, у билан боғланиш мумкин бўлган манзил (уй ва хизмат телефон рақамлари, электрон почта) кўрсатилади.
7. Агар мақолага расм, жадвал, диаграмма, схема, чизма, турли график белгилар киритилган бўлса, оқ-қора рангларда чизилган бўлиши, аниқ ва равшан тасвирланиши, қисқартмаларнинг тўлиқ изоҳи ёзилиши лозим. Рангли расм, жадвал ва диаграммалари мавжуд мақолалар фақат истисно тарзида, қўшимча ҳаражатларни муаллифлар ҳисобидан қоплаш шарти билангина қабул қилиниши мумкин. Формулалар матнга махсус компьютер дастурларида киритилиши керак.
8. Иқтибос олинган ёки фойдаланилган адабиёт сатр ости изоҳи тарзида эмас, балки мақола охирида умумий рўйхатда кўрсатилади. Матн ичидаги кўчирмадан сўнг иқтибос олинган асарнинг рўйхатдаги тартиб рақами ва саҳифаси квадрат қавс ичида берилади. Бу ўринда китоб, тўплам, монографиялар учун муаллифларнинг исм-фамилиялари, манбанинг тўлиқ номи, нашр кўрсаткичи (шаҳар, нашриёт ва нашр йили) кўрсатилади. Журнал мақолалари ва бошқа даврий нашрлар учун муаллифларнинг исм-фамилиялари, мақола номи, журнал номи, йили ва сони, саҳифа номери кўрсатилади.
9. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар таҳририят томонидан қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
10. Таҳририятга тақдим қилинган мақола энг аввал муаллифлик нуқтаи назаридан текширилади. Матнда плагиат аниқланган тақдирда мақолани кўриб чиқиш тўхтатилади. Таҳририят плагиат ҳолати аниқланган мақолалар юзасидан муаллиф фаолият юритаётган муассасага кўчириб олинган манбаларни илова қилган ҳолда ахборот юбориши мумкин. Плагиатга йўл қўйган муаллифларнинг мақолалари кейинги уч йил давомида қабул қилинмайди.
11. Муаллифлик жиҳатидан текширувдан ўтган мақола таҳририят томонидан ўрнатилган тартибда тақризга берилади. Мақола тақриздан қайтгач, агар зарур бўлса, барча савол ва эътирозлар бўйича муаллифга қайта ишлаш учун тақдим этилади. Мақола нусхалари муаллифларга қайтарилмайди.
12. Ижобий тақриз олган мақола таҳририят томонидан қабул қилинган саналади. Журнал таҳририяти мақола матнини қисқартириш ва унга таҳририй ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.
13. Университет профессор-ўқитувчилари томонидан тақдим қилинган мақолалар муайян йўналишлар бўйича таҳририят аъзоларининг ёки фан докторларининг тақриз-тавсияси (тегишли тартибда тасдиқланган бўлиши лозим) асосида қабул қилинади.

Arxiv

Aloqa

Tahririyat manzili:

170100, Andijon shahri, Universitet ko'chasi, 129
Telefon: 0(374) 225 08 31
Faks: 0(374) 223-88-30
http://ilmiyxabarnoma.adu.uz